2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ТАИЛАНД ЖАНУБИДАГИ ПОРТЛАШ

Таиланд жанубидаги Сатхун ва Пхаттхалунг вилоятларида ўтган ҳафта охирида 7 та қўлбола бомба портлаган. Хавфсизлик кучлари томонидан шу вилоятларда яна 7 та бомба топилган. Портлашлар оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Полициянинг фикрича, бунинг ортида қўшни вилоятларда ҳаракат қилувчи айирмачи жангарилар, сиёсатчилар ёки жиноий тўдалар турган бўлиши мумкин.

Информеры