Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

КОМПОЗИЦИОН МАТЕРИАЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИБ

АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли жанговар техника таркибидан жой олган CV-22B «Оспрей» русумли транспорт-десант самолёти «Боинг» ва «Белл» корпорациялари мутахассислари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган. Вертикал (тик) кўтарилиш ва қўниш имкониятига ҳам эга бўлган мазкур самолёт «Роллс-Ройс» фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган ва ҳар бирининг қуввати 5990 от кучига тенг бўлган Т406 типидаги иккита двигатель билан жиҳозланган бўлиб, улар қанотлар учидаги гондолаларда жойлашган ва деярли 98 даражагача бурилиши мумкин. Уч парракли винтлар ўзаро синхронловчи вал билан боғланган бўлиб, у қанотнинг ички қисмидан ўтган. Ушбу вал, шунингдек, двигателлардан бири ишламай қолган вазиятда самолётни бешикаст қўндириш имкониятини таъминлайди. Конструкция оғирлигини камайтириш мақсадида самолётнинг деярли 70 фоизга яқин қисми композицион материаллардан тайёрланган.

CV-22B «Оспрей»нинг асосий техник-тактик тавсифлари қуйидагича: вертикал парвоз вақтидаги максимал кўтарилиш оғирлиги 24000 кг, ерда тезлашиш орқали кўтарилиш оғирлиги 27500 кг (юксиз – 15000 кг), фойдали юкланманинг максимал оғирлиги самолёт кабинасида 4540 кг ёки 24 киши (десантчи), ташқи илгичда 6800 кг, самолёт режимидаги максимал учиш тезлиги 3000 метр баландликда соатига 585 км (вертолёт режимида – 185 км), амалий кўтарилиш баландлиги 7900 метр, бошқа жойга учиб ўтиш масофаси 3900 км. Фюзеляж узунлиги 17,4 метр, қанот кўлами 25,8 метр, қанот майдони 28 м2 , баландлиги 6,6 метр, ёқилғи баклари ҳажми 7710 литр. Самолёт экипажи тўрт кишидан иборат.

Информеры