2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЯНГИ МИНОМЁТ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

Чехиянинг «Татра дефенс виклз» компанияси мутахассислари «Пандур-2» CZ русумли зирҳли жанговар машина (ғилдираклар формуласи 8 х 8) асосида яратилган янги 120 мм.ли ўзиюрар миномётни намойиш этдилар. Мамлакат армияси қўмондонлиги буюртмаси бўйича ишлаб чиқилган мазкур жанговар восита Қуруқликдаги қўшинлар бўлинмаларини ўт очиш орқали қўллаб-қувватлашга мўлжалланган. Унинг артиллерия қисми Исроилда ишлаб чиқарилган «Солтам К6» русумли 120 мм.ли миномётни ифодалайди ва у машинанинг десант бўлмасига ўрнатилган. Бу қуролдан ўт очиш машина бортидан ҳам (бунинг учун томга махсус люк ўрнатилган), ердан ҳам олиб борилиши мумкин. Миномёт ҳисоби 2-3 кишидан иборат. Оддий мина билан ўт очишнинг максимал узоқлиги 6800 метр, дақиқасига 16 марта отиш тезлигига эга. Биринчи мина машина тўхтаганидан сўнг 30 сония ичида отилиши мумкин. Олиб юриладиган жанговар комплект 50 та минадан иборат. Рақамли ўт очишни бошқариш тизими навигация, ўз координатасини аниқлаш ва нишонга олиш тизимлари билан мувофиқлаштирилган. Бундай тизим корректировкачидан нишон тўғрисидаги маълумотлар олиниши биланоқ автоматик равишда нишонни мўлжалга олиш режимида ишлаши мумкин. Қуролни нишонга тўғрилаш умумий бошқарув пультидан фойдаланган ҳолда, шунингдек, қўлда амалга оширилиши ҳам мумкин.

 

Информеры