Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

142 НАФАР АСКАРГА ТАВСИЯНОМА ВА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

Янги кун – Наврўз арафасида бўлиб ўтаётган ҳар бир тадбир ва учрашувларнинг ўзига хос ҳикмати бор.

Қуролли Кучлар давлат музейи – «Ватанга қасамёд» ҳайкали пойида муддатли ҳарбий хизмат муддатини ўтаб бўлган йигитларни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди. Ҳарбий қисм командири подполковник Акмал Адҳамов аскарларни унутилмас кун билан қутлар экан, ҳарбий хизмат мобайнида олинган билим ва кўникмалар виқорла саф тортиб турган ҳар бир ўғлон ҳаётида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Мудофаа вазирлиги ҳарбий оркестри мусиқа садолари остида 142 нафар аскарнинг 56 нафарига олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсияномалар, 55 нафарига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва кредитларни расмийлаштириш учун сертификатлар топширилди.

Шу кундан том маънодаги Ватан ҳимоячилари номига сазовор бўлган ўғлонлар ўз мақсадлари сари дадил одим ташладилар.

А. ЎТКИРОВ

 

 

Информеры