Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

МУЛЬТИМЕДИАЛИ ҲАРБИЙ АЛОҚА ТИЗИМИ

XX аср охирига келиб, телефон линиялари орқали узатилаётган «нотелефон трафиклар» миқдорининг кўпайиши сабабли ITU (International Telecommunication Union) томонидан янги тармоқ, ISDN (Integrated system digital network) концепцияси таклиф қилинди. Унинг асосий вазифаси 64 Кбит/с тезликда 4 килогерцли симли алоқа линиясида интеграцияланган телекоммуникация хизматларини (телефон, факс ва ҳоказо) узатишдир.

XXI асрга келиб, ITU томонидан NGN (Next Generаtion Network) кейинги янги авлод тармоғи таклиф этилди. Концепциянинг ISDN тармоғидан фарқи шундаки, ушбу тармоқ ядроси сифатида IP тармоқлар қабул қилинган бўлиб, барча мавжуд хизмат турларини ўз ичига қамраб олди.

Ҳарбий соҳада эса янги авлод (Next Generation lan, NGL) Ethernet локал тармоғини, яъни ҳарбий мультисервисли алоқа тизимини яратиш АКТ соҳасининг инновацион ривожланиш йўналишларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Ушбу тармоқ магистраль алоқа линияларисиз Қуролли Кучлар тузилмасига (бўлинма-взвод-рота-батальон) ўхшаш тарзда NGL иерархияси шаклида ташкил қилинади.

NGL алоқа тизимининг ўзига хос хусусияти коммутацияловчи микропроцессорлардаги мавжуд хорижий микросхемаларнинг Россия Федерациясида ишлаб чиқарилаётган микросхемаларга алмашганлигидадир. Бунда битта Ethernet протоколидан компьютерларни адресациялаш, алоқа тармоқларидаги коммутацияни бажариш, бир вақтнинг ўзида маълумотларни узатиш учун ҳам фойдаланилади. Ушбу тизим оддий аскардан генералгача бўлган шахсий таркибни ягона ахборот маконига жалб этган ҳолда бошқаришни таъминлай олади. Ҳар битта бошқарув поғонасидаги сервер мос равишдаги командир ихтиёрига бириктирилган бўлиб, у шахсий таркиби билан доимий видеоалоқа хизматига эга бўлади. Бундан ташқари, жанг шароитида бошқарув циклини қисқартиришга замин яратувчи зарур ахборот технологияларни ҳам қўллай олади.

Икки портга эга Ethernet тармоғининг биттаси юқори турувчи штаб сервери билан алоқа қилиш учун бўлса, иккинчиси NGLнинг ўз бошқарув поғонаси учун мўлжалланган. Сервернинг дастурий таъминоти ҳам икки дастурни ўз ичига олади: биринчиси клиент дастури, яъни юқори турувчи бошқарув поғонасига зарур хабарномаларни узатиш учун, иккинчиси эса бўйсунувчи бўлинма ва қуролларни бошқариш учун мўлжалланган.

Бундай бошқарув схемаси фақатгина тўғридан-тўғри алоқа каналларидан фойдаланиш имконини яратиш билан биргаликда, алоқа каналининг ишончлилигини таъминлайди. Бу эса ўз навбатида, тактик поғона учун ягона бошқарув тизимини яратишга зарур бўлган сарф-харажатларнинг камайишига ҳам олиб келади.

Подполковник Даулетмурат ЖАКСИМОВ,

Қуролли Кучлар академияси докторанти

Информеры