Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

НУКУСЛИК ТЕМУРБЕКЛАР

Нукус шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 44 та умумтаълим мактабнинг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида «Темурбеклар» ҳарбий-спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўқувчи ёшларни ҳарбий-амалий спорт мусобақаларига кенг жалб этиш орқали бўш вақтини мазмунли ўтказиш, ватанпарварлик туйғусини шакллантириш ҳамда ҳарбий хизматга тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ташаббуси билан республика бўйлаб ўтказилаётган «Темурбеклар» ҳарбий-спорт ўйинлари нукуслик ёшларнинг ҳам севимли мусобақасига айланиб улгурди. Юзлаб ўқувчилар иштирок этган беллашувнинг шаҳар босқичида улар «Моҳир мерган», «Тўсиқлар оша югуриш», «Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш», «Саф қўшиғи», «Топография» каби тўққиз шарт бўйича беллашдилар. Қизғин давом этган мусобақада ўқувчиларимиз соғлом турмуш тарзига риоя қиладиган, дастлабки ҳарбий ва психологик тайёргарликка эга, масъулиятли, қийин ва экстремал вазиятларда тўғри ҳаракатлана оладиган авлод бўлиб вояга етаётганликларини намойиш қилдилар.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, ақл-заковат, топқирлик, эпчиллик ва илк ҳарбий кўникмалар бўйича Нукус шаҳар 24-умумтаълим мактабининг «Лочин» жамоаси 1-ўринни эгаллаб, эсдалик совғалар ва диплом билан тақдирланди. Нукус шаҳар босқичининг мутлақ ғолиби бўлган бу жамоа «Темурбеклар» ҳарбий-спорт мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олди.

Н. АСЕНОВ

Информеры