Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ БАЙРАМ БИЛАН ҲАМОҲАНГ

Сирдарё туманидаги ҳарбий қисмда Наврўз байрами муносабати билан ўқувчи ёшлар учун очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Сирдарё туманида жойлашган касб-ҳунар коллежлари ҳамда умумтаълим мактабларининг икки юзга яқин ўқувчи ёшлари ҳарбий хизматчиларнинг кундалик ҳаёти, жанговар тайёргарлик машғулотлари, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалари билан танишдилар. Ҳарбий акалари билан самимий мулоқот чоғида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Сирдарё вилояти ҳарбий-маъмурий сектори, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгаши вакиллари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда маънан етук, жисмонан соғлом авлодни вояга етказиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ташаббусларини рағбатлантириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида самарали ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Шу куни Сирдарё вилояти ҳарбий-маъмурий сектори фаолиятини ташкиллаштириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган амалий ҳаракатлар «Йўл харитаси»га кўра, ҳарбий қисм шахсий таркибига Наврўз байрами совғалари – 10 дона компьютер жамламаси, 500 дона бадиий китоб ва 4 дона китоб жавони совға қилинди.

Абдужалол ҚАЮМОВ, Сирдарё вилояти

Информеры