2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

ОЛМОН МУТАХАССИСЛАРИ АКАДЕМИЯДА

Қуролли Кучлар академиясида Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси профессор-ўқитувчилари ва Германия Федератив Республикаси Қуролли Кучлари мутахассислари иштирокида икки томонлама ўрнатилган ҳарбий ҳамкорлик доирасида машғулотлар ўтказилди.

Учрашувда олмон Қуролли Кучлари мутахассиси Клаус Хютгер «Критик инфратузилмалар» мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, ўзбек-олмон мудофаа тизимида олиб борилаётган янгича ёндашувлар ўзаро таққосланиб, атрофлича муҳокама қилинди.

Ўша куни Германия Федератив Республикаси Бундесверининг Мюнхен университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳам меҳмон бўлишди. Йиғилишда «Бундесвернинг Мюнхен университетида офицерларнинг таълим олиш жараёни», «Аскарларни тайёрлаш доирасида Бундесвернинг психосоциал тармоғи» мавзуларида маърузалар тингланиб, ҳар икки давлат Мудофаа тизимидаги ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилинди.  

А. ЎТКИРОВ

Информеры