2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ

Покистон Ислом Республикаси Қуруқликдаги қўшинлар коллежи коменданти генерал-майор Сарфраз Али бошчилигидаги делегация мамлакатимиз Қуролли Кучлари академиясига ташриф буюрди.

Делегация академиянинг инфратузилмаси, ўқув-моддий базаси билан танишди, профессор-ўқитувчилар таркиби билан ўтказилган машғулотларда ҳар икки томон вакилларининг маърузалари тингланди. Келгусидаги мақсадли режалар белгилаб олинди.

Учрашув давомида делегация аъзолари Қуролли Кучлар давлат музейида ҳам бўлиб, миллий армиямиз тарихи ва бугунига оид маълумотлар билан яқиндан танишишди.

Бобур ЭЛМУРОДОВ

Информеры