2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ: АРМИЯ ВА ЁШЛАР

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Махсус авария-тиклаш бошқармасида Республика Ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан «Армия ва ёшлар» мавзусида Очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Унда пойтахтимизда жойлашган 23-меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, Зангиота туманидаги 38-умумтаълим мактаби ўқувчилари, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти фаоллари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси адлия капитани Г. Турсунова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳияти, Ватан учун садоқат билан хизмат қилиш, миллий манфаатларимиз ҳимоячиси бўлиш шарафи хусусида тўхталди.

«Импульс» ансамбли ижросида ҳарбий-ватанпарварлик руҳида айтилган «Орзу ижобати», «Алоқачилар», «Бурч» каби қўшиқлар барчага манзур бўлди.

А. ЖАББОРОВ

Информеры