Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ҲАРБИЙЛАР ВА ТАЛАБАЛАРНИНГ ИХТИРОЛАРИ

 Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондонлиги, Бухоро вилояти ҳарбий-маъмурий сектори билан ҳамкорликда «Офицерларнинг услубий тайёргарлик даражаси ҳамда рационализаторлик ва ихтирочилик кўникмаларини оширишнинг замонавий йўналишлари» мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказди.

Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси ва Бухоро давлат университетининг профессор-ўқитувчилари ҳамда ҳарбий кафедра талабалари иштирок этган тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев сўзга чиқди.

Анжуманда офицерларнинг дунёқарашини кенгайтириш, рационализаторлик, ихтирочилик ва иннавацион фаолиятдаги кўникмаларини ошириш, ҳарбий бўлинмаларда мавжуд илғор тажрибаларни кенг оммалаштиришга қаратилган мавзуларда маҳорат дарслари (мастер-класс) бўлиб ўтди.

Куннинг иккинчи ярмида ҳарбий хизматчилар, Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан яратилган ихтирочилик ишланмалари, инновацион ғоялар, янги турдаги техника ва бошқа воситалар макетлари кўргазмаси ташкил қилинди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Информеры