2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ: «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири ва Ички ишлар вазирининг 2018 йил 9 январдаги қўшма қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясининг малака ошириш факультетида «Ички ишлар органлари ҳарбий сафарбарлик бўлинмалари ходимлари малакасини ошириш» бўйича бир ойлик курслар ташкил этилган эди.

Ички ишлар органлари ҳарбий сафарбарлик бўлинмалари ходимлари мазкур курсларда илғор ахборот-коммуникация технологиялари, моделлаштириш ва симуляция усуллари, қўшинларнинг кундалик жанговар хизмат фаолияти, оператив ва жанговар тайёргарликка оид билимларини янги маълумотлар билан мустаҳкамладилар. Шунингдек, улар гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар бўйича ҳам ўз малакаларини оширдилар.

Тантанали маросимда академия бошлиғининг буйруғи билан тингловчиларга сертификатлар топширилганидан кейин сўзга чиққан полковник Ойбек Акбаров подполковниклар Икром Исматов, Ҳабибулла Ҳусанов ва бошқалар битирувчилар олдида Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш ва унинг жанговар шайлигини ошириш бўйича кўп қиррали ва мураккаб вазифалар турганлигини таъкидлаб, ўта масъулиятли бўлган бу ишда уларга омад ва муваффақиятлар тилади.

Тантанали маросим сўнгида академиянинг бир гуруҳ ўқитувчилари ва ўқиш жараёнида ўзининг тиришқоқлиги, изланувчанлиги билан сафдошларига ўрнак бўлган подполковник Алишер Ғайбуллаев, майор Фаррух Маманазаров, капитан Ҳусниддин Махсумов каби тингловчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

А. ЎТКИРОВ

 

Информеры