Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ДАВРА СУҲБАТИ

Она тилимизнинг жамиятимизда тобора ўз муносиб ўрнини топиб, мустаҳкамлаб бораётгани қувонарли. Бугун ўзбек тилида симпозиумлар, конференциялар, халқаро анжуманлар ўтказилмоқда. Тилимизнинг нуфузи кундан-кунга ортяпти. Бунда, албатта, Давлат тили тўғрисидаги қонуннинг аҳамияти катта.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида Давлат тили тўғрисидаги қонун қабул қилинган санага бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Умида Абдуазимова қатнашиб, ўзбек тилининг жаҳонда тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида гапириб ўтди. Шоиранинг она тилимизга бағишланган ашъорлари, айниқса, тадбирга ўзгача файз бағишлади.

Роза БЕКЧАНОВА,

Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти

хорижий тиллар кафедраси доценти.

 

Информеры