2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ: «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

ЭҲТИРОМ

Минг йилларким, булбул каломи

Ўзгармайди, яхлит ҳамиша.

Аммо шўрлик тўтининг ҳоли,

Ўзгаларга тақлид ҳамиша...

Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг машҳур бу сатрини ёд олмаган ўқувчи бўлмаса керак. Чирчиқ шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган байрам тадбирида ҳам она тилимиз тараннум этилган ана шундай шеърлар ижро этилди.

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти масъул ходими подполковник Нодир Эшмирзаев, Республика Маънавият ва маърифат марказининг Чирчиқ шаҳар бўлими раҳбари Муяссар Тўраева, мактаб директори Улпаш Серсенова сўз олган тадбирда ўзбек тилининг оҳанрабоси, она тилимизни асраш борасида олиб борилаётган муҳим вазифалар, ёшлар қалбида она тилимизга нисбатан ғурур ва ҳурматни уйғотишдаги долзарб вазифалар ҳақида фикр юритилди.

– Байрам тадбири муносабати билан ўқувчиларга Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти музейидан келтирилган кўчма кўргазмамизни намойиш этдик, – дейди Қуролли Кучлар хизматчиси Шоҳиста Ортиқова. –  Ҳарбий хизматчиларнинг кийимлари, қурол-аслаҳалар ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.

Хуршид БЕКНАЗАРОВ

Информеры