2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ: «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

ЎЗБЕКИСТОН – ХИТОЙ:

ЎЗБЕКИСТОН – ХИТОЙ:

ҲАРБИЙ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШДАГИ ҲАМКОРЛИК

2018 йилнинг 22—26 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг ўринбосари полковник Азизбек Икрамов бошчилигидаги ҳарбий делегация Хитой Халқ Респуб­ликасига ташриф буюрди.

Ташриф давомида полковник Азизбек Икрамов Хитой Халқ Республикаси Миллий мудофаа университети раҳбарияти билан учрашиб, унда икки мамлакат олий ҳарбий таълим муассасалари ўртасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, шунингдек, ўзаро тажриба алмашиш каби масалаларда ҳамкорликни янада кучайтиришга эътибор қаратди.

Бундан ташқари ўзбекистонлик ҳарбийлар Пекин шаҳридаги Ҳарбий ҳаво кучлари академияси ҳамда Миллий мудофаа институтида ҳам бўлдилар. Хитой олий ҳарбий таълим муассасалари бошлиқлари билан бўлиб ўтган учрашувларда икки мамлакат тингловчиларини масофадан туриб ўқитиш ва олий ҳарбий таълим муассасалар ўқитувчиларининг икки давлатга ташрифи давомида семинар-тренинг машғулотларини олиб бориши бўйича меморандум имзолашга келишиб олинди.

Лейтенант Фозилбек ЮСУПОВ,

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Информеры