2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ: «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

ТУРКИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТАШРИФИ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари «Тинч­лик йўлидаги ҳамкорлик» дастури тайёрлаш марказига Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳарбий атташеси полковник Мустафа Балоглу, Туркия Қуролли Кучлари хорижий тилларни ўрганиш мактаби бошлиғи полковник Сердар Гумушхан ҳамда мазкур мактабнинг турк тили кафедраси бошлиғи полковник Ахмед Дурандан ташриф буюрди. Делегацияни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари «Тинчлик йўлидаги ҳамкорлик» дастури тайёрлаш маркази бошлиғи полковник Бахтиёр Дўстниязов қабул қилди.

Учрашувда меҳмонлар марказ фаолияти ва инфратузилмаси билан яқиндан танишиб, илмий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида ўзаро фикр алмашдилар.

Алибек ЖАББОРОВ, муаллиф суратга олган.

Информеры