2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ: «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

ҲАРБИЙ ПРОКУРАТУРА ВАКИЛЛАРИ ВЬЕТНАМДА

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси вакиллари Вьетнам Социалистик Республикаси Марказий ҳарбий прокуратурасининг таклифига биноан 15-20 октябрь кунлари мазкур мамлакатда меҳмон бўлди.

Ўзбекистон делегацияси ташриф мобайнида Вьетнам Миллий мудофаа вазирининг ўринбосари, Олий халқ прокурорининг ўринбосари, марказий ҳарбий прокурори ҳамда биринчи ҳарбий округ қўмондони ва ҳарбий прокурори билан учрашувлар ўтказди.

Учрашувларда ҳуқуқ соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан кадрларни тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш масалалари, Ўзбекистон ва Вьетнам ҳарбий прокуратуралари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ҳақидаги меморандум лойиҳаси муҳокама қилинди. Ҳар иккала давлатда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, коррупцияга қарши курашиш борасидаги тадбирлар, ҳарбий прокуратура органларининг асосий йўналишлари ҳақида фикр алмашилди.

Ўзбекистон Республикаси делегацияси ташриф давомида Вьетнам миллий музейи ҳамда биринчи ҳарбий округ музейида бўлдилар.

Адлия полковниги Д. РАҲМОНОВ,

Ўзбекистон Республикаси

Ҳарбий прокурорининг ўринбосари

Информеры