2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ: «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

ҲАРБИЙ ХИЗМАТДА БЎЛИШНИНГ ЁШ ЧЕГАРАСИ ЎЗГАРДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йил 18 апрель куни имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 476-сон қонунига асосан Ўзбекистон Респуб­ликасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунининг 26-моддаси 2-қисмига қўшимча ва ўзгартишлар киритилган эди.

Унга кўра, ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий хизматда бўлиш ёш чегаралари қуйидагича этиб белгиланди:

– шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарлар, сержантлар ва кичик офицерлар учун (лейтенант, катта лейтенант, капитан) – 45 ёш (эски таҳрирда кичик офицерлар учун 43 ёш этиб белгиланган эди);

– катта офицерлар учун (майор, подполковник) – 50 ёш (эски таҳрирда катта офицерлар учун 45 ёш этиб белгиланган эди), полковниклар учун – 55 ёш (эски таҳрирда полковниклар учун 50 ёш этиб белгиланган эди);

– генерал ҳарбий унвонидаги олий тоифали офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар учун – 60 ёш (эски таҳрирда генерал-майор, генерал-лейтенантлар учун – 55 ёш, генерал-полковниклар учун – 60 ёш этиб белгиланган эди).

Ушбу қонунга киритилган қўшимча ва ўзгартишлар 6 ой ўтгач, кучга киритилиши белгиланди. 2018 йилнинг 19 октябрь кунидан бошлаб мазкур қонун республикамизда  кучга кирди.

Мудофаа вазирлиги  матбуот  хизмати

Информеры