2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ: «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

ПОКИСТОН ВА ФРАНЦИЯ МАШҒУЛОТ ХОНАЛАРИ

 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари ҳамда Франция Қуролли Кучларига бағишланган мавзувий машғулот хоналари ташкил этилмоқда.

Академия инфратузилмаси ҳамда таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш, Покистон Миллий мудофаа университети ҳамда Покистон Қуруқликдаги қўшинлари қўмондонлик-штаб коллежи тажрибаларини ўрганиш мақсадида яратилаётган машғулот хонаси орқали таълимни масофадан туриб ўтказишнинг имкони пайдо бўлади.

Покистоннинг Ўзбекистондаги ҳарбий атташеси полковник Имрон Ориф эришилган келишувлар доирасида Қуролли Кучлар академиясига бир қатор кўргазмали қўлланмалар ва ўз мамлакати қуролли кучларига тегишли жиҳозларни топширди.

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси Франция Қуролли Кучларига қарашли ҳарбий мактаблар билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйган. Франциялик мутахассислар Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси курсантларига француз тилидан дарс бермоқда. Ҳозирда академияда Францияга оид мавзувий машғулот хонаси ҳарбий техника макетлари, чет эл армиясига тегишли атрибутлар, журнал ва китоблар билан ҳам жиҳозланмоқда. Бунда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳарбий атташеси подполковник Жан-Мари Хольцингер амалий ёрдам кўрсатяпти.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

Информеры