2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ: «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

ТИББИЁТ ИНСТИТУТИДА

Самарқанд давлат тиббиёт институти ҳарбий кафедраси жамоаси ҳам «Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни»ни уруш ва меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучлар фахрийлари, олимлар ва санъаткорлар иштирокида самарали ўтказмоқда. Яқинда кафедра талабалари захирадаги ҳарбий шифокорларнинг иш фаолияти билан яқиндан танишиб, суҳбатлашдилар. Самимий мулоқотдан кейин фахрийлар ҳамроҳлигида Самарқанднинг кўҳна обидалари, диққатга сазовор жойлари, хусусан соҳибқирон Амир Темур мақбарасига экскурсия уюштирдилар.

Ушбу учрашув ва экскурсия талабалар қалбида жасурлик ва мардлик, фахр ва ифтихор туйғуларини оширди, уларда ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига содиқлик, Қуролли Кучларга ҳурмат туйғусини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этди.

Г. АҲМЕДОВ

 

Информеры