2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ: «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

ҚОРАКЎЛЛИК ЎҚУВЧИЛАР ҲАРБИЙ ҚИСМДА

Қоракўл туманида жойлашган ҳарбий қисмда «Миллий армия – ёшлар учун жасорат, матонат ва қаҳрамонлик мактаби» мавзусида тадбир ўтказилди.

Мурғак қалб кўпчиган заминга ўхшайди. Унга қанча барвақт уруғ сочсанг, шунча тез ҳосилга киради. Тарбия ҳам шундай. Қачонки, кўзида ўт чақнаб турган ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуси жўш уриб турса, бу туйғу жасорат билан омухта бўлса юрт сарҳадлари сокин, осмонлари мусаффо, хонадонлари осойишта, дастурхони қут-баракали бўлажак.

Қоракўл академик лицейининг махсус гуруҳ ўқувчилари ҳамда 15,18-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг ҳарбий хизматчилар билан учрашувида мардлик ва шижоат, она Ватанга муҳаббат, миллий армиямиздан фахрланиш, эртанги кунга дахлдорлик ҳисси билан яшаш тўғрисида сўз борди. Айниқса, капитан Фарруҳбек Сотволдиевнинг ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитлар – ўқув хоналари, ётоқхона, муҳандислик шаҳарчаси, компьютерлаштирилган ўқ отиш тренажёрлари билан ўқувчиларни таништириш лаҳзалари ёдда қоларли бўлди.

– Тадбирдан катта таассурот олдим, – дейди академик лицей ўқувчиси Шавкат Сахадов. – Ниятим ҳарбий бўлиш, юртни қўриқлаш. Унга садоқат билан хизмат қилиш олий мақсадимдир. Мен учун бундан улуғ мақсад йўқ.

Асадбек Жўрақулов ҳам ҳарбий бўлиш ниятида. У ҳам акалари сингари ҳарбий либосни кийган кунни ўзининг энг бахтли онлари, деб ҳисоблашини айтди.

Ҳасан Арабов,

Бухоро

Информеры