2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

БУЮК АЖДОДЛАР ДАВОМЧИЛАРИ

Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги маданият марказида «Мен буюк аждодлар авлодининг давомчисиман» шиори остида Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик кунида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази эксперти, профессор Жамила Шермуҳаммедова бой тажрибаси ва ички кечинмалари асосида давлатимиз рамзи ҳамда унинг қабул қилиниши тарихи хусусида фикр юритди. Ҳарбий хизматчиларга кўплаб қизиқарли маърузалари билан яхши таниш ушбу меҳмон бу сафар ҳам зални гулдурос қарсаклар билан тарк этди.

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани 7-сонли мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари, ҳарбий санъаткорлар томонидан ижро этилган куйу қўшиқлар, байроғимиз мадҳ этилган шеърий чиқишлар тадбирга миллий руҳ, файз бағишлади.

Камолиддин ХУДОЙНАЗАРОВ

 

 

 

 

Информеры