2018 ЙИЛНИНГ 15 ДЕКАБРИДАН 2019 ЙИЛНИНГ 15 ЯНВАРИГАЧА РЕСПУБЛИКАМИЗ БЎЙЛАБ ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ БЎЛИБ ЎТАДИ

ЁШЛАР КЕЛАЖАГИМИЗ

Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежининг педагоглар жамоаси ўқувчи ёшларнинг чуқур таълим-тарбия олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун ота-оналар, фахрийлар, ўзини ўзи бошқариш ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан ҳамкорликда бир қатор тадбирларни амалга оширмоқда. Айниқса, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни муддатли ҳарбий хизматга тайёрлашда ўқитувчиларнинг машғулотларни замонавий педагогик технологиялар билан ўтказиши катта самара беряпти.

Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик машғулотлари вилоят мудофаа ҳамда фавқулодда вазиятлар бошқармалари вакиллари иштирокида ўтказилаётгани ўқувчиларнинг ҳарбий касбга қизиқишини оширяпти. Бунинг натижаси ўқувчи ёшлар ўртасида ўтказилаётган «Ёш қутқарувчи», «Шунқорлар» каби мусобақаларда намоён бўлмоқда. Ўқувчиларимиз она юртимизни, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилишни ўзлари учун ор-номус иши деб билаётгани бизларни мамнун қилмоқда.

Зафарбек АБДУКАРИМОВ,

Урганч шаҳри қурилиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси