2018 ЙИЛНИНГ 15 ДЕКАБРИДАН 2019 ЙИЛНИНГ 15 ЯНВАРИГАЧА РЕСПУБЛИКАМИЗ БЎЙЛАБ ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ БЎЛИБ ЎТАДИ

ҲАРБИЙЛАРИМИЗ МОСКВАДА БЕЛЛАШАДИ

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари ҳамда ҳарбий хизматчиларидан таркиб топган «Шарқ юлдузи» терма жамоаси Россияда бўлиб ўтадиган «Мудофаа вазирининг ҚВЗ кубоги» халқаро фестивалида иштирок этиш учун Москвага жўнаб кетди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур терма жамоа 2017 йилда Москвада ўтказилган «Ҳамдўстлик ҚВЗ» ўйинларида 3-ўринни қўлга киритган эди. Ўшанда биринчи ва иккинчи ўринлар мезбон давлат жамоаларига насиб этганди.

Жорий йилда эса халқаро фестивалда 7 та жамоа иштирок этиши кутиляпти. Шунингдек, Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжон ҳамда Қирғизистон жамоалари ҳам фестивалда беллашиш учун сўровнома юборган.

Финал баҳслари жорий йилнинг 1 декабрь куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги терма жамоаси 2018 йилда Қуролли Кучлар куч тузилмалари ўртасида ўтказилган мусобақада биринчи ўринни қўлга киритган. Ўзбекистон ҚВЗ Олий лигасининг финалига йўлланма олган.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати