2018 ЙИЛНИНГ 15 ДЕКАБРИДАН 2019 ЙИЛНИНГ 15 ЯНВАРИГАЧА РЕСПУБЛИКАМИЗ БЎЙЛАБ ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ БЎЛИБ ЎТАДИ

ҲАРБИЙ ПРОКУРОРЛАР СЕМИНАРИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси марказий маҳкамасида ҳарбий прокуратураларнинг судларда прокурор ваколатини таъминлаш ҳамда жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот йўналишига бириктирилган ходимлар иштирокида семинар машғулоти ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди судьяси У. Шокиров, Қуролли Кучлар Медиа маркази  ва Ватанпарвар Бирлашган таҳририяти ҳамда Ҳарбий прокуратура бўлим бошлиқлари ва ҳарбий прокурорлар сўз олиб, мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида шиддат билан ривожланиб бораётган барча соҳалар, улардаги мавжуд муаммолар ва қўлга киритилган ютуқлар, жамоатчилик фикри, амалий тажриба натижалари замон талабларидан келиб чиққан ҳолда таҳлил этди.

– Фаолиятни янада такомиллаштириш ва энг асосийси ҳар соҳада фуқаролар аҳволини яхшилаш, мавжуд тартибларни соддалаштириш борасида туб ислоҳотлар амалга оширилаётган даврда, прокуратура органлари ходимларидан ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни профессионал даражада ва ҳар томонлама мукаммал бажаришни, ҳар қандай вазиятда тезкор, тўғри қарорлар қабул қилишга тайёр бўлишни талаб этади, – дейди адлия подполковниги Қаҳрамон Исроилов.

Семинар доирасида прокурорларга қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини ўзлаштириш ва уни амалга оширилишига муносиб ҳисса қўшиши лозимлиги таъкидланди.

Тўлқин ЖУМАНАЗАРОВ