2018 ЙИЛНИНГ 15 ДЕКАБРИДАН 2019 ЙИЛНИНГ 15 ЯНВАРИГАЧА РЕСПУБЛИКАМИЗ БЎЙЛАБ ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ БЎЛИБ ЎТАДИ

ҲАРБИЙ ҚИСМГА ЭКСКУРСИЯ

Пойтахтимизда жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни муносабати билан Тошкент ирригация ва мелиорация институти қошидаги «International house Tashkent» академик лицейи ўқувчилари учун кўргазмали тадбир уюштирилди.

Унда ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари майор Акбар Ярматов ўқувчиларни буткул янги қиёфа касб этган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик ўқув хоналарида ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқувчи-ёшларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништирди.

– Бир гуруҳ ўқувчиларим билан ушбу ҳарбий қисм меҳмони бўлдик. Ёш авлодда ҳарбий хизматнинг нақадар шарафли эканлиги ҳақида дастлабки тасаввурлар уйғотиш орқали ҳарбий-ватанпарварлик туйғуси шакллантирилади. Бугунги кўргазмали тадбир шу маънода аҳамиятлидир, – дейди «International house Tashkent» академик лицейининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбари Сиёвуш Қаҳҳоров.

Ўқувчилар экрандаги нишонларни йўқ қилишга мўлжалланган ва замонавий алоқа воситалари билан жиҳозланган ўқув хоналарида амалий машғулотлар ўтади. Экстремал шароитларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга оид кўрсатмалар ҳамда ҳарбий қисмда жорий этилган аутсорсинг хизмати меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

А. АНВАРОВ