2018 ЙИЛНИНГ 15 ДЕКАБРИДАН 2019 ЙИЛНИНГ 15 ЯНВАРИГАЧА РЕСПУБЛИКАМИЗ БЎЙЛАБ ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ БЎЛИБ ЎТАДИ

ШУ АЗИЗ ВАТАН ФАРЗАНДИМАН!

Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги  243-умумтаълим мактабида «Мен шу азиз Ватан фарзандиман!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати чегара қўшинлари фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги полковник Х. Саъдуллаев, кенгаш фаоллари истеъфодаги полковниклар Р. Пардаев ва С. Темиров, истеъфодаги подполковник В. Юнусжонов, мактаб педагог ходимлари ва ўқувчилари иштирок этди.

– Севган касбингизнинг етук мутахассиси бўлишни истасангиз, ҳозирдан пухта билим эгаллашингиз керак. Устозларнинг сабоқларини яхши ўрганишингиз лозим. Яратилган имкониятлар, шарт-шароитлар, ғамхўрликларни суиистеъмол қилмаслигимиз керак, – дейди мактабнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари А. Раҳмонов ўқувчиларга.

Фахрийлар Ватанимизга суқилиб кирган бир гуруҳ жангариларга қарши курашда бевосита иштирок этганлиги ва ўзбек ўғлонларининг кўрсатган мардлик, шижоат, жасорати ҳақида сўзлаб бердилар. Савол-жавобларга бой бўлган тадбир сўнгида «Чегарада» ҳужжатли фильми намойиш этилди.

Раззоқ ШАЙМАРДАНОВ