2018 ЙИЛНИНГ 15 ДЕКАБРИДАН 2019 ЙИЛНИНГ 15 ЯНВАРИГАЧА РЕСПУБЛИКАМИЗ БЎЙЛАБ ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ БЎЛИБ ЎТАДИ

УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги қарори ижроси ҳамда Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни муносабати билан ҳарбий қисмларда кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмокда.

Учқудуқ шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида «Биз ватанпарвар аждодлар авлодининг давомчиларимиз» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда фахрийлар, ҳарбий хизматчилар ҳамда Учқудуқ шаҳридаги 18-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирок этди.

Ҳарбий қисм командири подполковник Ш. Нарзиев юртимиз мудофаа тизими, маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар борасида атрофлича фикр юритди.

Сўз олган фахрийлар ўзлари хизмат қилган йилларни эслашди, оғир ва машаққатли дамларни ҳикоя қилиб беришди. Ўтган ва бугунги кун армияси, ватанпарварлик ва юртга садоқат туйғуларини юракка сингдириш борасида қимматли маслаҳатлар берди.

Эркин мулоқотлар давомида ёшлар ватанпарварлик ўзи нима, ҳарбий хизматчи бўлиш учун қайси фанларни яхши ўзлаштириш, қайси билим юртларида таҳсил олиш лозимлиги борасидаги кўплаб саволларга жавоб олдилар.

А. ЎТКИРОВ