Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид ДАВЛАТ ДАСТУРИ қабул қилинди

ТАСВИРЛАРГА КЎЧГАН ТУЙҒУЛАР

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари ўртасида «Менинг дадам – Ватан ҳимоячиси» мавзусида расм чизиш бўйича мусобақа ўтказилди.

Маълумки, фарзанд учун ота-она – идеал шахс. Бола ўзига меҳр кўрсатган бу азиз инсонларни ҳар доим яхши кўради. Хаёлида ўз ота-онасини ҳаммадан ҳар жабҳада устун қўяди. «Менинг ойим ҳаммадан яхши, чиройли», «Менинг дадам ҳаммадан зўр»... Бу каби хитобларни барчамиз кўп бора айтганмиз ва эшитганмиз. Кичкинтойларнинг ана шу беғубор туйғулари тасвирларга кўчганида эса унда гўё мўъжиза акс этади.

– Болаларнинг ҳар бири ўз севимли дадажонисининг суратини яхшироқ чизиш, тасвирни эса мазмунлироқ қилиб акс эттириш учун астойдил ҳаракат қилишди, – дейди ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Фурқат Худойназаров. – Мусобақа якунида катта сержант Абдувосит Раҳмоновнинг қизи Зарнигор Турсунова ғолиб деб топилди. Болажонларга ташкилотчилар совға-саломлар улашди.

Майор Қутлимурод СОБИРОВ

 

 

Информеры