Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

СПОРТ – ДЎСТЛИК ДЕМАК

«Ватанпарварлик ойлиги» доирасида Қашқадарё вилоятидаги ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий хизматчилар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди.

Учкураш, миллий кураш, шахмат спорт турлари бўйича ўтказилган беллашувга ҳудуддаги мактаб ва коллеж ўқувчилари ҳам жалб этилди.

Муросасиз кечган мусобақада иштирокчилар турли вазнлар бўйича беллашишди. Якуний натижаларга кўра, учкураш бўйича майор Тўйчи Юнусов, миллий кураш бўйича 66 кг вазнда шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Муҳриддин Паноев, 73 кг вазнда шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Тошпўлат Қўзиев, 81 кг вазнда шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Дадахон Қўлдошев, 90 кг вазнда шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Илёс Раҳимов, 100 кг вазнда  шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскарлар Арслон Муҳаммедов ва Асилбек Қурбонов биринчи ўринга сазовор бўлишди. Шахмат бўйича биринчилик сержант С. Бобоқуловга насиб этди.

Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Капитан Шерзоджон ҲАЙДАРОВ

 

Информеры