Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

«ВАТАНГА ХИЗМАТ – ОЛИЙ ФАЗИЛАТ»

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида «Ватанга хизмат — олий фазилат» номли жасорат дарси ўтказилди.

Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги ташаббуси билан ўтказилган тадбирда Қуролли Кучлар фахрийлари, ёшлар, юрт ҳимоячилари ва ҳарбий спортчилар иштирок этди.

Жасорат дарсида мамлакатимиз Қуролли Кучлари тарихидан ҳикоя қилувчи видеоролик намойиш этилди.

– Ҳарбий хизматчи нафақат жисмонан, балки маънан етук бўлиши керак, – дейди полковник Бахтиёр Ўролбоев. – У ҳеч қачон жамиятдан айри яшамаслиги, фикр юритмаслиги лозим. Бу айниқса, бугунги глобаллашув даврида муҳим аҳамият касб этмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда юртимиз тинчлигини таъминлаётган, сарҳадларимизни қўриқлаётган ҳарбий хизматчиларимиз маънавий жиҳатдан ҳам пишиқ ва пухта «қуролланиши»ни замоннинг ўзи талаб этмоқда.

Тадбир сўнгида 2000 йилда юртимизнинг жанубий ҳудудларига бостириб киришга уринган душманга қарши курашиб, қаҳрамонларча ҳалок бўлган алп ўғлонларнинг ёрқин хотирасига бағишланган «Ҳаёт» фильми намойиш этилди.

И. НОРМАМАТОВ

 

Информеры