2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

НУКУСДА «ВАТАНПАРВАРЛИК» МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ

Нукус шаҳрида республикадаги умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар колежлари ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари ҳамда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари иштирокида марафон ўтказилди.

3, 5 ва 10 километр масофага югуриш бўйича ўтказилган спорт марафонида 600 нафардан ортиқ ўқувчи ёшлар ва ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Марафон натижасига кўра, мактаб ўқувчилари ўртасида 3000 метрга югуриш бўйича ғолибликни Нукус ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ўқувчиси Шаропат Назарова, лицей ва коллеж ўқувчилари ўртасида 5000 метрга югуришда Жаҳонгир Раҳимбаев, олий таълим муассасалари ўртасида Нукус давлат педагогика институти талабаси Қуатжан Абдимуратов биринчиликни қўлга киритди.

Ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида фахрли биринчи ўринни Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳарбий хизматчиси Сардор Йўлчиев ҳамда Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Бобошер Мавлонов эгалла.

Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати

Информеры