Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ЗАВҚ УЛАШГАН УЧРАШУВ

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани «Ёшлар маркази»да «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида «Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!» шиори остида ҳарбий хизматчилар ва ёшлар ўртасида учрашув ўтказилди.

Тадбир туман ҳокимлиги ва мудофаа ишлари бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда иштирок этган ҳудуддаги умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчиларига ҳарбий хизматчилар миллий армиямизда яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўзлаб беришди. Шунингдек, ҳарбий хизматчиларга қўйилаётган талаблар, қандай билим ва кўникмага эга ёшлар ҳарбийликка танлаб олиниши ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Ёшларнинг бу борадаги тасаввурларини ошириш мақсадида кўргазмали чиқишлар ташкил этилди.

– Ёшларимиз жуда қизиқувчан, – дейди мудофаа ишлари бўлимининг чақирув бўлими бошлиғи захирадаги сержант Санжар Қосимов. – Уларнинг соҳага оид кўплаб саволлар бериши армияга бўлган чинакам қизиқишларини кўрсатади.

Тадбир давомида ҳарбий хизматчилар замонавий қуроллар ва техника имкониятларини намойиш этдилар.

Подполковник Фарҳод ЖАББОРОВ

 

Информеры