2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

Мамлакатимизнинг барча гўшаларида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан  маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилмоқда.

Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли подполковник Фурқат Махмадаминов хизмат қилаётган ҳарбий қисмда ўтказилган «Уч авлод учрашуви»да сўзга чиққан Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ фахрийлар ишлари бўйича кенгаш раиси Ш. Мадиев, кенгаш аъзолари У. Урмашев ва О. Рўзимуродов истиқлолимиз тарихида энг ёрқин саҳифалардан бири бўлган миллий армиямиз ташкил этилган кун нафақат ҳарбий хизматчилар, балки Қуролли Кучлар сафида муқаддас бурчини ўтаб қайтган ва хизматга боришга шайланаётган минг-минглаб мард, навқирон фарзандларнинг, уларни дуолари билан қўллаб-қувватлаётган отахону онахонларнинг, севимли ёрининг аскарликдан қайтишини кутаётган лобар қизларнинг, умуман, халқимизнинг энг азиз байрамларидан бирига айланиб улгургани, Ватан ҳимоячилари кунининг энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрами сингари нишонланаётгани юртдошларимизнинг ўз ҳимоячиларига бўлган юксак эътибори, ҳурматидан эканлигини алоҳида таъкидлашди.

Шу куни тадбирда иштирок этган 67-умумтаълим мактаби ўқувчилари ва 27-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ҳарбий қисм бўйлаб экскурсия давомида аскарларнинг хизмат фаолияти ва яратилган шароитлар билан ҳам яқиндан танишдилар.

Майор Суҳроб ЭШОНҚУЛОВ

 

 

Информеры