Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ЖЎШҚИН ЛАҲЗАЛАР

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳарбий кафедраси томонидан «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида ҳарбий кафедра гуруҳлари талабалари ўртасида «Менинг армиям – менинг фахрим», «Ватан ҳимояси – муқаддас бурч», «Ўзбек ўғлони – мустақиллик посбони» мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Шунингдек, кафедра профессор-ўқитувчилари  Тошкент вилояти туманлари ҳамда пойтахтнинг Яккасарой тумани мактаб, лицей ва касб-ҳунар коллежларида «Офицер – мардлар касби», «Ватанга хизмат – олий саодат» мавзуларида давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил қилдилар.

Ҳарбий кафедра талабаларининг Қуролли Кучлар давлат музейига ташрифи, улар ўртасида ўтказилган футбол мусобақаси ҳам бу борада амалга оширилаётган ишларнинг узвий давомидир.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалаларига бағишланган тадбир «Ҳаёт» бадиий фильмининг намойиши билан бошланди. Унда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори Баҳодир Онорбоев, профессор Абдухалил Маврулов, Республика Маънавият ва маърифат маркази бошлиғининг ўринбосари Муҳаммаджон Қуронов, «Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директори Фурқат Зокиров, «Ҳаёт» бадиий фильми режиссёри Ҳилол Насимов иштирок этди.

Қолаверса, Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 27 йиллиги муносабати билан «Тўқимачи» газетасининг махсус сони, талабалар деворий газеталари тайёрланмоқда. Мазкур жараёнларда фахрийларнинг иштироклари ҳам кўзда тутилган. Мухтасар қилиб айтганда, ҳарбий кафедра қутлуғ айёмни муносиб қаршиламоқда.

Подполковник А. АРТИҚОВ, ҳарбий кафедра бошлиғи

Информеры