Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

РУҲНИ ЎСТИРУВЧИ СПЕКТАКЛЬ

«Театр ибратхонадир». Бу ҳикмат мана неча йилдирки ўз аҳамиятини йўқотмай келяпти. Чунки театр инсон руҳияти, унинг ички дунёси ва кўнгил олами бойишида муҳим аҳамият касб этади.

Жума – «Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни» муносабати билан Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмда Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги «Турон» театр студияси томонидан «Жалолиддин Мангуберди» спектакли намойиш этилди.

– Спектаклни томоша қилиб, ўзимни худди унинг ичида яшагандек ҳис этдим, – дейди спектакль томошасидан кейин майор Исроил Хидиров. – Бундай томошалар одамнинг ғурури, руҳи ва дидини ўстиришига яна бир бор амин бўлдим. Буюк саркарда бобомиз Жалолиддин Мангуберди жасорати ҳар бир ватандошимизга ибрат бўлиши керак.

Спектакль томошасидан кейин театр жамоаси ўзларининг янги репертуар­лари билан таништирди ва барчани театрга таклиф этди.

И. НОРМАМАТОВ

Информеры