Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

КУРСАНТЛАР БУХОРОДА

Ўзбекистон Президентининг мамлакатимизда туризм салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган фармони ижросини таъминлаш ва ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртининг 70 нафардан зиёд биринчи босқич курсанти қишки таътил кунларида Бухоро вилоятига экскурсия қилдилар. Экскурсия дастури қизиқарли ва мазмунли учрашувларга бой бўлди. Саёҳатчи ҳарбийлар Бухоро шаҳридаги тарихий-меъморий обидаларни зиёрат қилдилар.

Бухорога саёҳат давомида бўлғуси офицерлар шаҳарнинг 19-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари билан учрашиб, «Жасорат» дарсларини ташкил этишди ҳамда «Темур тузуклари» китобларини совға қилишди. Учрашув сўнгида билим юрти фаолиятига доир фильм намойиш этилди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Информеры