Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ДРАМАТУРГ БИЛАН УЧРАШУВ

Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик кунида Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантлари «Инсон ва қонун» газетаси бош муҳаррири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, ёзувчи ва драматург Қўчқор Норқобил билан учрашди.

«Миллий руҳ – енгилмас куч» деб номланган учрашув давомида ёзувчи ижоди, асарлари ҳақида гапириб, курсантларнинг саволларига жавоб берди. Драматургнинг театрларда саҳналаштирилган бир неча асарини томоша қилган курсантлар эътирофича, улар миллий руҳнинг юксаклиги билан характерли.

Ўзига хос ижод йўлига эга адибнинг мазмунли суҳбатидан бўлғуси офицерлар катта маънавий куч олдилар. 

Майор Ёдгор МУРОДОВ

 

Информеры