2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

МАСТ ҲАЙДОВЧИЛАР, МИССИОНЕРЛИК...

Тошкент вилоятида жойлашган подполковник З. Рузиев хизмат қилаётган ҳарбий қисмда «Тажрибасиз, маст ҳайдовчи – хавф-хатар ва ҳалокат манбаи», «Диний ташкилотлар ва миссионерлик фаолиятининг салбий оқибатлари» мавзуларида ҳуқуқий-маърифий тадбир ўтказилди.

Чирчиқ ҳарбий прокурорининг ўринбосари адлия подполковниги О. Хайдаров, Тошкент вилояти йўл хавфсизлиги хизмати бошқармаси бўлими бошлиғи У. Нурмуҳамедов, «Тўқайтепа» жоме масжиди имом-хатиби С. Мамадалиев кун тартибидаги мавзулар хусусида чиқиш қилди. Муҳими, маърузалар ҳаётий мисоллар, мутахассислар амалиётидаги вазиятлар билан бойитилди.

ТАДБИРДАН АЙРИМ ИҚТИБОСЛАР

«ИИВ матбуот хизмати маълумотига кўра, 2018 йилда Ўзбекистонда:

– йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 2262 киши ҳалок бўлди, 8458 киши турли даражадаги тан жароҳати олди (2017 йилда бу кўрсаткич мос равишда 2473 ва 9637 эди);

5449 (2017 йилда – 9100) марта транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш қоидабузарлиги аниқланди. 24 нафар маст ҳайдовчи иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларида 4 киши ҳалок бўлди, 46 киши турли даражадаги тан жароҳати олди».

«Миссионерлик (миссия сўзидан), табшир, мубашширлик – бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш».

«Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуни 5-моддасига кўра, Ўзбекистонда ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади».

Учқун САИДНАЗАРОВ

 

Информеры