Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

МУАММОЛАРГА ҚОНУНИЙ ЕЧИМ

Тошкент ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида «ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» муносабати билан Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Унда прокуратура ходимлари ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила­аъзолари билан алоҳида суҳбатлар уюштиришди. Айрим муаммоларга қонуний ечим топилди ва ҳуқуқий тавсиялар берилди.

– Мутахассислигим бўйича ҳамшираман, – дейди шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Дониёрбек Мўминовнинг турмуш ўртоғи Комила Турғунова. – Бугунги тадбирда ишга жойлашишим борасида йўлланмага эга бўлдим.

– ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари билан суҳбат қурдик, – дейди Чирчиқ ҳарбий прокурори катта ёрдамчиси адлия лейтенанти Нурмуҳаммад Норалиев. – Уларни қизиқтираётган оилавий, ҳуқуқий, тиббий масалаларга ойдинлик киритиб, зарур тавсияларни бердик.

Тадбир давомида ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ўртасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш бўйича «Биз ҳуқуқимизни қандай биламиз?» мавзусида викторина ҳам ташкил этилди.

Шундан сўнг Чирчиқ гарнизони офицерлар уйида Адлия вазирлиги ходимлари Чирчиқ ҳарбий прокуратураси масъул офицерлари, билан қабул қилинган фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган илмий­амалий анжуман ўтказилди.

Н. АСАДОВА

Информеры