Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

САЙЁР ҚАБУЛ

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасининг бир гуруҳ ходимлари иштирокида Мудофаа вазирлиги тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги бошқарув аппаратида сайёр қабул ўтказилди. Мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни имкон қадар жойида ҳал қилиш мақсадида ташкил этилган тадбирда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, Қуролли Кучлар хизматчилари қатнашди.

Сайёр қабулда ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа соҳалар бўйича иштирокчиларнинг мурожаатлари ечими юзасидан Ҳарбий прокуратура ходимлари қонун талаблари асосида атрофлича тушунтириш ва ҳуқуқий маслаҳатлар беришди.

Адлия полковниги Фахриддин БЕГАШЕВ, 

Республика Ҳарбий прокурори катта ёрдамчиси.

Сардорхўжа АБРОРОВ, Тошкент ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси.

Информеры