2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

КУРСАНТ ЎЗ МАКТАБИДА

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида таҳсил олаётган 4-босқич курсанти Азиз Ҳамидов таътил вақтида пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган, ўзи ўқиган мактабда очиқ дарс ўтди.

У сафдошлари билан ўқувчиларга Ватанга садоқат, ҳарбий-ватанпарварлик, аскар, курсант бўлиш шарафи ҳамда бунинг учун билим юртида яратилган шарт-шароитлар хусусида сўзлаб берди. Очиқ дарс давомида курсантлар ёшлар онгида миллий армиямизнинг куч-қудрати, салоҳияти ва ҳарбий хизматчиларнинг жанговар маҳорати ҳақида тасаввур пайдо эта олди.

– Ўзимиз ўқиган мактабга ҳарбий либосда келишимиз унутилмас воқеа бўлди, – дейди курсант Азиз Ҳамидов. – Ҳарф танитган биринчи ўқитувчиларимиз билан учрашиб, дарсхоналаримизга кирдик. Ушбу таълим масканидаги ўқувчиларнинг ҳарбий касбга бўлган қизиқишини кўриб, мамнун бўлдик, бу борада тегишли маслаҳатлар бердик.

Очиқ дарс якунида курсантлар ўқувчиларга «Ўзбекистон армияси» журналининг сўнгги сонларини тақдим этди.

Алибек ОМОНТУРДИЕВ

Информеры