2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

АЙЁМ АСЛИ КЎКЛАМНИНГ ЎЗИ

Кўклам сўзининг ўзиданоқ диллар яйрайди. Атроф-оламдаги сирли-сеҳрли ажиб жонланиш қалбларга ҳам кўчди. Тароватли фасл – кўклам, айёмларга бой фасл – кўклам, асли ўзи айём фасл – кўклам!

Лаҳза сайин олам гўзаллашиб бораётган бир паллада Мудофаа вазирлиги тизимда хизмат қилаётган аёл-қизларни ўзига хос тарзда қутлади. Пойтахтнинг муҳташам гўшаларидан бири «Сарбон»да байрам тадбири ўтказилди. Азиз аёлларни байрамона кутиб олаётган ҳарбий оркестрнинг завқ-шавққа тўла садолари олис-олисларга таралди.

Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов йиғилганларни гўзал айём билан қутлади, эсдалик совғалар топширди. Улар орасида Мудофаа вазирлиги билан бир неча йиллардан буён яқин ҳамкорликда ишлаб келаётган «Соғлом авлод учун» жамғармаси, «Оила» илмий-амалий маркази етакчилари, эксперт мутахассислар бор.

Байрам тадбирига Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамблининг хушовоз хонандалари, дилбар раққосалар, эл ардоғидаги таниқли санъаткорлар алоҳида файз бағишладилар.

Ўз мухбиримиз

 

Информеры