2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЭЪТИРОФНИНГ СОҲИБИ АЁЛ

Дунёда битта аёл бўлса ҳам заргарга иш топилади, дейди халқимиз. Бу рост гап. Нафосат, назокат соҳибаларининг мадҳига яна қанча латиф сўзларни маржондек тизиш мумкин аслида. Қуролли Кучлар Давлат музейида Мудофаа вазирлиги Фахрийлар ишлари бўйича марказий кенгаш аъзолари билан бирга ўтказилган «Сен азиз ва муқаддассан аёл!» номли тадбирда ҳам аёл шаънига ана шундай гўзал тилаклар билдирилди.

Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси бўлим бошлиғи подполковник З. Исаков, Мудофаа вазирлиги Фахрийлар ишлари бўйича марказий кенгаш раиси полковник С. Шарипов, вазирликнинг Хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчилар оиласи билан ишлаш бўйича бош мутахассиси З. Мансурова ва бошқалар сўз олган тадбирда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди. 

Тадбирда юрт ҳимоясидек шарафли касбни бажараётган ҳарбий хизматчилар ўз вазифасини сидқидилдан бажаришига яқиндан кўмак бераётган оила бекаларининг меҳнати, бурчи, фарзанд тарбиясидаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтилди.

Тадбир давомида Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамблининг жозибадор куй ва қўшиқлари барчага байрамона кайфият улашди.

Н. АСАДОВА

Информеры