Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ҲАРБИЙЛАР БОЛАЖОНЛАРГА СОВҒА-САЛОМЛАР УЛАШДИ

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари Қамаши шаҳрида жойлашган «Мурувват» интернат уйида тарбияланаётган болажонлар ҳолидан хабар олди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбир давомида интернат тарбияланувчилари руҳиятини кўтариш, меҳр-муҳаббатга ташна қалбларга байрамона кайфият улашиш асосий мақсад қилиб олинган эди.

Ташриф чоғида ҳарбий хизматчилар ва болажонлар ўртасида ўтказилган кўнгилочар ўйинлар, саҳна кўринишлари, ижро этилган шеър ва қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашди.

Ҳарбий хизматчилар тарбияланувчиларга бадиий адабиётлар тўплами, кийим-кечаклар, спорт ва ювиниш анжомларини туҳфа қилдилар.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Информеры