Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ДОЛЗАРБ МАВЗУ МУҲОКАМАСИ

Буюк Британия Қироллик ҳарбий академияси мутахассислари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси профессор-ўқитувчилари таркиби билан машғулотлар ўтказиш учун юртимизга ташриф буюрди.

Буюк Британия Қироллик ҳарбий академияси профессорлари Эд Флинт ва Дункан Андерсон Қуролли Кучлар академиясида таълим олаётган тингловчилар ва курсантлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Академия профессор-ўқитувчилари билан бўлган машғулотларда сўнгги пайтларда кўп тилга олинаётган ва дунё аҳли учун катта муаммога айланиб улгурган «Гибрид урушлари» мавзусига алоҳида тўхталди. Академия профессор-ўқитувчилари мазкур долзарб мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Машғулотнинг иккинчи кунида НАТОнинг Брунссум шаҳридаги Бирлашган кучлар қўмондонлиги билан видеоконференция ҳам уюштирилди. Унда НАТО мутахассисларининг юртимизга ташрифи олдидан «Амалиётларни режалаштириш жараёни» мавзусида услубий-йўриқнома машғулоти ўтказилди. Видеоконференцияни НАТО мутахассислари Мишель Тереза Уард, Лежик Боярский ва Грзегорц Ремизевскийлар олиб борди.

И. НУРАЛИЕВ

 

Информеры