2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

«ҚОНУН ВА АДОЛАТ – УСТУВОР»

Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисмда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан «Қонун ва адолат – устувор, жиноятга жазо – муқаррар» мавзуида ҳуқуқий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Мудофаа вазирлиги тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси бўлим бошлиғи подполковник Т. Мирзаев, Тахиатош тумани ҳокими ўринбосари З. Сапарова, туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Б. Хикметуллаев, туман прокурори ўринбосари А. Давлатов, ИИБ профилактика инспектори катта лейтенант Э. Дусанов ва бошқалар сўзга чиқишди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш ҳамда жамиятда қонун устуворлигини таъминлашда аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини ошириш, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Президент фармонлари ва ҳукумат қарорларининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, тушунтириш ҳамда тарғиб қилиш муҳим омиллардан бири ҳисобланишини алоҳида таъкидладилар.

Подполковник ​Сарвар МАМАЮСУПОВ

Информеры