2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЎЗБЕК ҲАРБИЙЛАРИ АҚШДА НАВРЎЗ БАЙРАМИНИ НИШОНЛАДИ

Кеча 21 март куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги вакиллари подполковник У.Аҳмедов ва майор Э. Алиев элимизнинг улуғ айёми Наврўз муносабати билан АҚШ Марказий қўмондонлигида (Тампа шаҳри, Флорида штати) «Янги Ўзбекистон» номли кўргазмани намойиш этди.

 Байрам тадбирида АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбарияти ҳамда 50 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этди. Унда халқимизнинг бой маданий ва моддий мероси, буюк тарихи, маданияти, урф-одатлари, тансиқ таомлари, иқтисодиёти ва сиёсати, Қуролли Кучлари, буюк аждодларимиз ҳамда уларнинг дунё цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси, Ўзбекистоннинг бугунги ҳаёти, эришилаётган ютуқларга оид маълумотлар тақдим қилинди. «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат» мавзуидаги видеоролик намойишидан кейин тадбир иштирокчилари ўзбек миллий таомлари тортилган байрам дастурхонига таклиф этилдилар.

АҚШ Марказий қўмондонлиги ва бошқа қатнашчилар байрам тадбиридан ажойиб таассурот олганликларини айтиб, ташкилотчиларга миннатдорлик изҳор қилдилар.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

Информеры