2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

АМАЛИЁТ ВА НАЗАРИЯ УЙҒУНЛАШГАН КУРС

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи офицерларининг малака ошириш курси биринчи битирувчиларига сертификатлар топширилди.

Ушбу курс Президентимизнинг Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида тарбиявий ва мафкуравий ишлар органлари офицерларининг билим савияси ва касбий маҳоратини янада ошириш бўйича белгилаб берган вазифалари ижроси бўйича ташкил этилган эди.

72 соатлик ўқув режасига асосан тингловчилар юртимиздаги етакчи мутахассислар – таниқли профессор-ўқитувчилар, олимлар, тадқиқотчиларнинг семинар ва маҳорат дарсларида сиёсатшунослик ва мафкуравий тарғибот, ўзбек давлатчилиги ва ҳарбий санъати тарихи, адабиёт ва инсон камолоти, касб этикаси, этикет каби модуллар бўйича таҳсил олдилар.

Якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтган офицерларга малака сертификатларини Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бош­қармаси бош­лиғи полковник Акмал Ортиқов топширди.

Ҳусниябону ЖЎРАЕВА

 

 

Информеры