Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

СЕРТИФИКАТЛАР ТОПФШИРИЛДИ

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртининг малака ошириш факультетида навбатдаги офицерлик ўқув-курсини тамомлаган сержантлар таркибига сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.

Унда сўз олган билим юрти қўмондонлиги офицерлари, профессор-ўқитувчилар ҳар бир битирувчи зиммасига юклатиладиган вазифаларнинг салмоғи ва масъулияти янада ортишини таъкидлаб, уларнинг келгуси хизматларига муваффақият тилади.

– Ўқув курси давомида ўрганганларим ва орттирган дўстларим кўп бўлди, – дейди шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Мирзоҳид Ҳайдаров. – Улар билан бир мақсад йўлида Ватанимиз ҳимоячиси эканлигимдан фахрланаман. Бизга таҳсил берган барча устозларга раҳмат айтаман. Билдирилган ишончни, албатта, оқлаймиз.

Курс давомида аъло баҳолар олган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга билим юрти қўмондонлиги томонидан фахрий ёрлиқ топширилди.

А. АНВАРОВ

 

Информеры